Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи якунланди.
Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.


Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш маросими бўлди.
Оммавий ахборот воситалари учун баёнотларда Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги фикрлари билан бўлишдилар.


Давлат раҳбарлари Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилган турар жой мажмуасини фойдаланишга топшириш, шунингдек, Истанбул шаҳрида ўзбек мактаби қурилишини бошлаш маросимида иштирок этдилар.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга Тошкентга жўнаб кетди. "Эсенбоға" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

