Денов тумани Сина қишлоғини туман маркази билан боғловчи маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлида муаммолар кўп.

Жумладан, бугунги кунда 75V-008 “Денов-Сина-Вахшивор” автомобиль йўли 0-28 километрининг аксарият қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, асфальт қопламалар ўз муддатини ўтаб бўлган. Мазкур йўл 10 та қишлоқ, 17 та маҳаллага олиб борадиган асосий йўл ҳисобланиб, ҳудудда 60 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.  

Қолаверса, Сина қишлоғига 2024 йилда “туризм қишлоғи” мақоми берилган бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш лозим. Мазкур йўл масаласида ҳудуд аҳолиси тегишли ташкилотларга мурожаат қилишган, аммо бирор натижа бўлмаган.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов мазкур ҳудуддаги ўрганишлари, фуқаролар билан учрашувлари давомида синалик аҳоли вакиллари ўз депутатига ҳам бу муаммо тўғрисида бир неча бор мурожаат қилган. Депутат Фирдавс Шарипов мазкур масала юзасидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсуновга депутатлик сўрови юборган.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги “2020 — 2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан мазкур йўлнинг 3 км қисмини мукаммал таъмирлаш ҳамда 2 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши назарда тутилган бўлиб, шу кунга қадар ишлар якунига етказилмаган”, дейилади депутатнинг сўровида.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисига юборилган сўровга раис ўринбосари — бош муҳандис О.Адиловдан жавоб келган. Унга кўра, бугунги кунга қадар “Автойўлсаноат инвест” МЧЖ томонидан жами объектда 11,5 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. Мазкур объект 2025 йилги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш дастури лойиҳасига киритилгани, 2025 йилга 5,4 миллиард сўм маблағ ажратилиб, йўл тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилгани қайд этилган.

Бундан ташқари, 75V008 “Денов — Сина — Вахшивор” автомобиль йўлида транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудга ажратилган маблағ доирасида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши маълум қилинган.

Мазкур масала бўйича депутатлик назорати ўрнатилиши унинг ижобий ечим топишига, аҳоли мушкули осон бўлишига хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм қишлоғининг йўл муаммоси депутат назоратида