Сарҳисоб

Тошкент вилоятида янги туризм индустрияси объектларини кўпайтириш орқали қулай саёҳат қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ички туризм имкониятларини янада кенгайтириш, транспорт логистикасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш орқали хорижий сайёҳлар сонини ошириш, туризм субъектларини қўллаб-қувватлаш, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қатор амалий ишлар бажарилмоқда.  

Президентимиз томонидан туризм соҳасини ривожлантириш учун кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. Бу орқали тадбиркорлар ва сайёҳлар учун кўплаб қулайлик ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Ҳудудда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 282 миллион доллар миқдоридаги жами 56 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 минг 42 та янги иш ўринлари яратилди.  

Хусусан, жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра вилоятга келган туристлар сони 16 миллион 337 минг нафарни, шундан, хорижий туристлар 984,2 минг нафарни, туризм хизматлари экспорти 390 миллион долларни ташкил этди. 2025 йилда эса бу борадаги кўрсаткичларни янада ошириш борасида режа қилинган. Бунинг учун келгусида умумий қиймати 560 миллион доллар миқдоридаги жами 65 та лойиҳалар ишга туширилади.  

Бугунги кунда Бўстонлиқ туманида “Амирсой”, “Хеавенс Гарден”, Паркент туманида “Замона Раъно” дам олиш маскани каби “туризм кластер”лари сайёҳларнинг севимли манзилларидан ҳисобланади. Бундан ташқари, Тошкент вилоятида туризм соҳасини асосий даромад манбаига айлантириш бўйича истиқболли режалар ишлаб чиқилган.  

Жумладан, ҳудудлар бўйича туризмнинг аниқ бир йўналишлари бўйича ихтисослашув дастури қабул қилинди. Унга кўра, Зангиота ва Тошкент туманларида тиббиёт туризми ривожлантирилади. Оҳангарон, Пискент, Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманларида ов туризми йўлга қўйилади. Бўстонлиқ, Паркент туманлари ва Ангрен шаҳрида тоғ экстремал туризм фаолияти ишга туширилади.  

Хусусан, ушбу йўналишларда 2025-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 3 миллиард 285 миллион долларлик 265 та инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шундан 1 миллиард 914 миллион доллари хорижий инвестиция ҳисобига тўғри келади. Натижада 14 минг 487 та янги иш ўринлари яратилади.  

Президентнинг 2024 йил 12 январь кунги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сув ҳавзалари бўйларида туризм хизматларини ташкил этиш, янги бунёд этилаётган туризм объектларида чўмилиш ҳавзалари, бассейнлар ташкил этиш бўйича бир қатор топшириқлар берилган.  

Фармон ижроси юзасидан Туябўғиз сув ҳавзаси бўйидаги оромгоҳда замонавий бассейн ва пляж фойдаланишга топширилди. Нурафшон шаҳрида сунъий кўл ҳавзаси ташкил этилиб, доимий равишда келувчиларга кўнгилочар хизматлар кўрсатмоқда. Бўстонлиқ туманида “Heavenʼs Garden” дам олиш масканида Сингапурнинг “Marina Bay” сув ҳавзаси андозаси асосида замонавий бассейн бунёд этилди. Бу орқали жойларда кичик ҳажмдаги сув ҳавзалари сони 184 тага етди.  

Шунингдек, 2025 йилда “Чорвоқ дарвозаси” лойиҳаси мисолида ташаббускор тадбиркорлар билан Ангрен шаҳрида “Ангрен дарёси” бўйида, Паркент тумани “Паркентсой” бўйида, Чиноз тумани “Сирдарё” дарёси бўйида кўп қаватли уйлар, замонавий меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар масканлар, хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчаларини ишга тушириш бўйича лойиҳа таклифлари тайёрланган. Ҳудудларнинг мастер-режаси тайёрланиб, ерлар лотларга ажратилиб, онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.  

Президентимиз жорий йил 6 декабрь куни вилоятга ташрифи доирасида транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳаларни кўздан кечирди. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари 16 декабрь куни Бўстонлиқ туманида қурилиши мўлжалланган халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишди.  

Бундан кўринадики, ҳудуднинг мавжуд имкониятларидан халқаро тажрибалар асосида қилинадиган йирик лойиҳалар келгусида ўз натижасини беради.  

Жамшид Бабажанов,  

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари.  

ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм индустрияси ривожланади