Қўшни Қирғиз Республикаси ҳудуди ичкарисида жойлашган Ўзбекистон Сўх туманининг Тул қишлоғи марказдан 30 чақирим пастки қисмда. Унинг бир ёни Тожикитон, бир ёни Қирғизистон, яъни дарёнинг нариги қирғоғида қардош биродарлар яшайди. “Дўстлик” кўприги уларни боғлаб туради. Яқинда бир нуқтада туташган уч халқнинг орзулари рўёбга чиқди. Сўх дарёси бўйида, Ўзбекистоннинг Тул қишлоғи ҳудудида бозор очилди.

– 12 миллиард сўм кредит олиб бозорни қурдик. 300 та дўкон бор. Бундан ташқари, 200 савдо ўринли ёпиқ жой ҳам қилганмиз, – дейди бозор бошқарувчиси Одилжон Ғанижонов. – Ҳозирча хафтада бир кун бозор бўляпти. Унга 5 мингдан зиёд одам келмоқда. Баҳорга  чиққач 100 тонналик совуқхона ҳам қурамиз, бозор эса ҳар куни ишлайди.  

Бозор барча меъёрий талабларга жавоб беради. Ҳар бир савдо нуқтаси ё енгил конструкцияли қурилма ичида ёки ихтисослашган ёпиқ том остида. Бундай шароит аҳоли учун ҳам қулай эди.

– Сув омборидан қуйида 20 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Дарёнинг нариги бетидаги қирғиз қишлоқларида 10 минг аҳоли бор. Бу бозор ана шу 30 минг аҳолига хизмат қиляпти, – дейди Тул қишлоғидан бўлган Ҳамроли Ҳайдаров. – Илгари Қўқонга, Риштонга, 30 км узоқликдаги Сўх марказига бозор қилиш учун борар эдик. Ҳозир эса бозоримизда халқ ўзи етиштирган ва тадбиркорлар келтирган маҳсулотларни  сотишяпти. Халқимиз Президентимиз ва давлатимиздан миннатдор.

Тулдаги “Дўстлик” бозорида савдо-сотиқдан ташқари уч миллат вакиллари ўзаро суҳбатлашадилар. Қуда-андачилик маслаҳатлари ҳам бўлади. Меҳмондорчиликка келишади. Бозор ҳамма учун қулай макон бўлиб қолди.

– Мен Боткен районининг Оқтом қишлоғиданман. Дарёнинг нариги бетида яшайман. Ота- боболаримиз –у қирғиз, тожик, ўзбек бўлсада, бир бири билан қўшничилик ва савдо- сотиқ қилган. Биз ҳаммамиз шу Сўх дарёсидан сув ичганмиз, – дейди Мўминали Ортиқов.  

– Бозорнинг очилгани яхши бўлди. Бемалол келиб- кетяпмиз. Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларига раҳмат, – дейди яна бир Қирғизистон фуқароси Алижон Ўзбеков.

– Шароит жуда яхши. Ҳудуд асфальт қилинган. Оёғингиз қишда ҳам лой бўлмайди, – дея ҳамроҳи фикрини қувватлайди Мўминжон Ортиқов.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hzdmyPBcq_U" title="Tul qishlogʻida “Doʻstlik” bozori ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Яна бир гап. Тулдаги бозорни деҳқонлар бозори дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам энг арзон тоғ олмаси, ўрик, девзира гуруч ва гиёҳли яйловларда боқилиб сўйилган мол ва қўй гўштини айнан шу ердан топасиз.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео),

ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тул қишлоғида “Дўстлик” бозори очилди (+видео)