15 ноябрь – Трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг барча турларининг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш халқаро куни.

Бу – тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида тараққиётга рахна солувчи уюшган жиноятчилик таҳдидларига қарши курашишда глобал бирдамлик куни. 

Шу муносабат билан пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди. 

Унда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, ҳамкор халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Фатхи Вали хоним ҳамда Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази директори Атагелди Язлиевнинг видео-мурожаати намойиш этилди. 

Мурожаатда трансмиллий жиноятчилик наркотрафик ва одам савдоси кўринишида ҳамон сақланиб қолаётгани, инсониятга зарар етказаётгани, бу иллатларнинг замонавий турлари пайдо бўлаётгани қайд этилди. Уларга қарши курашиш усуллари ҳам замонавийлашиши зарурлиги, мамлакатлараро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. 

Тадбирнинг очилишида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл хоним, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий вакили доктор Оливьер Штолпе ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов сўзга чиқди. 

Улар ҳам трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига урғу берди. Айниқса, кибержиноятчилик, синтетик моддалар, кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари савдосига чек қўйиш лозимлиги қайд этилди. 

[gallery-20381]

– БМТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунё бўйлаб қарийб 300 миллион киши гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилади, одам савдоси қурбонлари сони бир йилда 5 миллион нафардан ошмоқда, – деди Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов. – Мазкур муаммолар кўплаб мамлакатлар қатори Ўзбекистонни ҳам ташвишга солмоқда. Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда наркожиноятлар сони қарийб 2 бараварга, ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситалари мусодараси 8,5 бараварга, синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси эса 400 бараварга кўпайган. Шунинг учун трансмиллий жиноятчиликка қарши трансмиллий тўсиқ қўйиш зарурати жуда ортди. Шу мақсадда Ўзбекистонда бундай жиноятларга қарши курашиш тизими кучайтирилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 - 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия” қабул қилинди. 

Стратегияни ишлаб чиқишда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси, Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро коррупцияга қарши курашиш академияси, Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси экспертларининг тавсиялари ҳамда 10 дан ортиқ давлатларнинг илғор тажрибалари инобатга олинган. 

Миллий марказ бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов Миллий стратегия ҳақида тўлиқ маълумот берди. Стратегияга кўра, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларда «гиёҳвандликка қарши иммунитет», ўқувчи ва талабалар орасида кучли таъсир қилувчи дориларни истеъмол қилишга муросасиз муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида психофаол моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган янги таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий-профилактик механизмлар жорий этиш белгиланган. 

Аҳолига сифатли наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янги усуллар асосида ривожлантириш, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг барвақт профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган манзилли чоралар амалга оширилади. 

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларнинг ноқонуний айланмасининг янгича, айниқса, интернет тармоғидаги усулларига барҳам бериш, бу борадаги тезкор-қидирув, тергов ва эксперт-криминалистик чоралар комплексини, биринчи навбатда, рақамлаштириш орқали ривожлантириш назарда тутилган. 

Давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларидан тиббиётда фойдаланиш амалиётини назорат қилиш, шунингдек, фармацевтика корхоналари, гиёҳвандлик воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи субъектлар масъулиятини оширишнинг таъсирчан механизмлари яратилади. 

Гиёҳвандликни даволаш ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, бу йўналишдаги илмий изланишлар, хулосалар, ютуқлар ва янгиликларни амалиётга жорий этиш ҳамда оммага етказиш таъминланади. 

Миллий стратегияда белгиланган устувор йўналишлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан барча давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланган. 

Тадбирда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Тошкент шаҳридаги ахборот маркази раҳбари Саломе Флорес Сьерра томонидан Афғонистондаги вазият ва ундаги янги тенденциялар ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кўрилаётган чоралар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 

Тадбирда иштирок этган миллий ва хорижий ҳамкорлар долзарб масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Норгул Абдураимова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трансмиллий уюшган жиноятчиликка трансмиллий тўсиқ қўйилади