Тошкентда “Келажак тадбиркори – 2026” бўш иш ўринлари кўргазмаси ташкил этилди
Тошкент шаҳрида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни замонавий касбларга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид “Келажак тадбиркори – 2026” касб, бандлик ва тадбиркорлик имкониятлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир ёшлар, иш берувчилар, тадбиркорлар, банк вакиллари ҳамда таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот бериш ва ёшларнинг касбий ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилди.
Ярмарка Марказий банк, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир доирасида иштирокчилар учун ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, бизнес бошлаш ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Тадбирнинг муҳим йўналишларидан бири – “Ишга марҳамат” кўргазмаси. Унда маҳаллаларда бандлиги таъминланмаган аҳоли ва ёшлар мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиб, иш берувчи ташкилотлар вакиллари билан бевосита мулоқот қилишлари ҳамда суҳбатлар асосида дастлабки келишувларга эришишлари учун имконият яратилди.

Шунингдек, “Касблар академияси” кўргазмаси орқали иштирокчилар замонавий, техник, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик касблари билан таништирилди. Касб-ҳунар ўрганишга қизиқиш билдирган фуқаролар тадбирнинг ўзида тегишли курсларга ўқиш учун рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир доирасида “Бизнес лаборатория” ҳам фаолият олиб борди. Мазкур майдонда тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган, бизнес ғояси ёки дастлабки сармояси мавжуд бўлмаган фуқаролар, шунингдек, амалдаги бизнесини кенгайтириш ниятидаги тадбиркорларга маслаҳат ва молиявий имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Тижорий кредит маҳсулотлари бўйича дастлабки ҳужжатлар қабул қилиниб, банкнинг скоринг тизими орқали дастлабки хулоса берилди.

– Корхонамиз 2019 йилда ташкил этилган,- деди Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Plastherm” корхонасининг бош менежери Ҳасанжон Муҳаммаджонов. – Корхона асосан турли ҳажмдаги қувурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 50 нафар ишчи меҳнат қилади. Ойлик маошлар 2 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача. Корхонамизга маҳсулот етказиб бериш, ускуналар сифатини назорат этиш, сотувчиларга эҳтиёж катта. Бу ярмарка ишлаш истагидаги ёшларни корхонамизга жалб этиш учун қулай имкониятдир.

– Ушбу тадбир ёшлар, иш берувчилар, тадбиркорлар, банк вакиллари ҳамда таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот бериш ва ёшларнинг касбий ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилди.
Ярмарка Марказий банк, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағаликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир доирасида иштирокчилар учун ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, бизнес бошлаш ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Тадбирнинг муҳим йўналишларидан бири – “Ишга марҳамат” кўргазмаси. Унда маҳаллаларда бандлиги таъминланмаган аҳоли ва ёшлар мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиб, иш берувчи ташкилотлар вакиллари билан бевосита мулоқот қилишлари ҳамда суҳбатлар асосида дастлабки келишувларга эришишлари учун имконият яратилди.


Ярмаркада ёшларнинг шахсий ва касбий ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. “Бизнес тренинг” тадбири доирасида таниқли тадбиркорлар иштирокида мотивацион чиқишлар ўтказилиб, талабаларнинг карьера ривожи, шахсий бренди, ижтимоий-психологик мослашувчанлик кўникмалари кўникмалари ва профессионал тармоқларга қўшилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тренингда ““Person Hunters” LTD халқаро консалтинг компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Салай Маткаримов ҳамда “IMDY BABY” Масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гулруҳ Абужабборова иштирок этди.

Тадбирнинг яна бир муҳим қисми – ёшлар стартап ғоялари тақдимоти. Унда ёшлар ўзларининг замонавий, амалий ва истиқболли лойиҳаларини тақдим этиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва амалга ошириш имкониятлари намойиш этилди. Тақдимот якунида саралаб олинган истиқболли лойиҳалар молиялаштиришга йўналтирилди.
Шу билан бирга, тадбир якунида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда самарали лойиҳаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатганлар тақдирланди.
Хусусан, “Энг намунали маҳалла” йўналишида учта номинация бўйича аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, энг кўп ва самарали лойиҳаларни ишга тушириш бўйича ғолиблар аниқланди.

Бундан ташқари, “Энг фаол маҳалла банкири”, “Энг фаол ёрдамчи агент”, “Энг намунали ҳоким ёрдамчиси” ва “Энг фаол ёшлар етакчиси” номинациялари бўйича ҳам тақдирлаш маросими ўтказилди.
“Келажак тадбиркори – 2026” ярмаркаси ёшларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни муносиб иш ўринларига йўналтириш, замонавий касбларга қизиқишини ошириш ҳамда тадбиркорлик ва стартап ташаббусларини амалга ошириш учун зарур имкониятларни бир жойда жамлагани билан диққатга сазоваор бўлди.
Назокат Усмонова, Ойбек Пардаев (суратлар), ЎзА мухбирлари