Тошкент туманини янада ривожлантиришга қаратилган янги мастер режа лойиҳаси устида ишлар бошлаб юборилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Молия вазирлиги ташаббуси билан қилинаётган мазкур лойиҳа Франциянинг “Groupe Huit” компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда. Нурафшон шаҳрида ушбу лойиҳа доирасида муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, туман ҳокими Сардорбек Эргашев ва бошқа тегишли мутасаддилар, ҳамкор компания вакили, лойиҳа директори Гуиллауме Жоссе иштирок этди.

Учрашувда Тошкент туманининг келгуси тараққиёт йўналишлари, урбанизация жараёнлари, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Томонлар ҳудуднинг мавжуд имкониятлари, демографик кўрсаткичлари, инфратузилма ҳолати ҳамда экологик мувозанатни сақлаш бўйича ечимлар юзасидан фикр алмашди.

Хусусан, “Groupe Huit” компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган мастер режада тумандаги мактаблар, боғчалар, жамоат транспорти тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва дам олиш масканлари, яшил ҳудудлар ҳамда экологик мувозанатни таъминлаш каби тармоқ ва йўналишлар кўзда тутилган. 

Томонлар аҳоли учун қулай, хавфсиз ва замонавий яшаш муҳитини яратиш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олишди.  Мазкур мастер режа ҳудуднинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мувофиқ равишда ҳаёт сифати ва замонавий инфратузилма даражасини оширишга хизмат қилади.

Маълумот учун, Тошкент тумани 1975 йил 26 ноябрда ташкил топган.

А.Мусаев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент тумани қиёфасида катта ўзгаришлар бўлади