Тошкент ва Қозон шаҳарлари ўртасидаги темир йўл алоқаси қайта тикланди. Жорий йилнинг 21 декабрь куни Тошкент марказий вокзалидан 315/316-сонли Тошкент – Қозон – Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезд илк бор қатновни бошлади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, мазкур поезд ҳафтасига бир марта белгиланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Поезд таркиби 7 та вагондан иборат бўлиб, 342 нафар йўловчига мўлжалланган. Қатновлар йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шароитларда амалга оширилади.

Чипталарни темир йўл кассаларидан, шунингдек, расмий веб-сайт орқали онлайн тарзда харид қилиш мумкин.

Ушбу йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги транспорт алоқаларини янада мустаҳкамлаш, йўловчилар учун сафар имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

21 декабрь куни Тошкент – Қозон – Тошкент йўналиши бўйича поезд Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиқди. Поезд, қуйидаги жадвалга мувофиқ қатновни амалга оширади:

315-сонли Тошкент – Қозон йўналишидаги йўловчи поезд

Тошкент – Марказий вокзалидан жўнаш – якшанба, 23:55 да;

Қозон вокзалига етиб келиш – чоршанба, 13:47 да.

316-сонли Қозон – Тошкент йўналишидаги йўловчи поезд

Қозон вокзалидан жўнаш – пайшанба, 10:33 да;

Тошкент – Марказий вокзалига етиб келиш – якшанба, 04:32 да.

Чипталарни темир йўл кассаларидан, шунингдек расмий веб-сайтда онлайн тарзда харид қилиш мумкин.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент – Қозон – Тошкент темир йўл қатнови йўлга қўйилди