“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар” мавзусида биринчи Ўзбекистон - Малайзия таълим форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида Тошкент давлат юридик университети ва Малайзия Ислом фанлари университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳамкорлик доирасида молиявий-ҳуқуқий технологиялар соҳасида қўшма илмий-тадқиқотлар олиб борилади.
Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда биргаликда халқаро илмий нашрларда мақолалар чоп этиш, Малайзия Ислом фанлари университетида ёзги ва қишки мактабларни ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, эндиликда иккита университет ҳамкорлигида ислом молияси ва банк ҳуқуқи бўйича мутахассислар тайёрланади.
Бундан ташқари, Малайзия Ислом фанлари университетининг халқаро низоларни ҳал қилиш (арбитраж) ва медиация бўйича тажрибаси ўрганилиб, бу йўналишда Тошкент давлат юридик университетида тренинглар ташкил этилади.
Н.Абдураимова,
ЎзА