“Тошкент баҳори”да 6 тур ортда қолди
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент баҳори” шахмат турнири қизғин паллага кирди.
200 нафардан ошиқ шахмат ихлосмандлари иштирок этаётган рейтинг турнири 9 тур давом этади. Шахматчилар рейтинг кўрсаткичларига қараб, икки – “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда беллашувларни давом эттирмоқда.
[gallery-11648]
Шахматчилар 6 та тур ўтказдилар. Унинг натижаларига кўра, Марсель Шоюсупов ва Александр Агишевлар бир хил – 5,5 очкодан жамғариб, “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Абдуллоҳ Алимов, Зилола Актамова, Саъдулло Азизов, Худоёр Мараимовлар ҳисобида эса 5 тадан очко бор.
“Б” гуруҳида эса Мансур Юсупалиев барча ўйинларни ғалаба билан якунлаб, якка пешқадам бўлиб турибди. Акром Йўлдошев 5,5 очко билан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда 8 нафар шахматчи ҳисобида 5 очкодан бор.
Рейтинг турнири 2 майга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА