Толибон ва ХАМАС вакиллари учрашишди
Афғонистондаги муваққат ҳукумат Маданият ва ахборот вазири Забиҳулла Мужоҳид Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания билан ўтказилган музокаралар ҳақида маълумот берди.
Бу ҳақдаги хабарни у шахсий ижтимоий тармоғида эълон қилди.
“Томонлар Афғонистон ва Фаластиндаги вазиятларни муҳокама қилишди”, дейилади хабарда.
Учрашувда Мужоҳид Фаластин масаласини “бутун мусулмон жамоати муаммоси”, деб атади ва фаластинликлар фаолиятини қўллаб-қувватлашини қайд этди.
ЎзА