Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган "Ўзбекистон маданияти кунлари"да бир гуруҳ ўзбекистонлик ҳунармандларимиз иштирок этмоқда.

Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ўзбек бадиий кулолчилигига бағишланган кўргазма ташкил этди. Токио Миллий музейида намойиш этилаётган экспозиция мамлакатимизнинг етакчи усталарига мансуб 50 дан ортиқ ноёб асарни ўзида жамлади.

Республика”Ҳунарманд” уюшмаси маълумотига кўра, кўргазма доирасида Раҳимовлар сулоласига мансуб усталар маҳорат дарслари ўтказиб, ташриф буюрувчиларни кулолчилик санъатининг асослари, анъанавий безак услублари ҳамда уларнинг замонавий талқинлари билан таништирди.

Мазкур лойиҳа ўзбек кулолчилигини Марказий Осиёнинг номоддий маданий меросининг муҳим қисми сифатида юксак бадиий қадриятга эга эканини яққол намоён этиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токиода ўзбек кулолчилиги намуналари намойиш этилмоқда