“Марказий Осиё + Япония” диалоги — мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим мулоқот платформаси ҳисобланади. Ушбу формат сиёсий муносабатларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги масалалар бўйича позицияларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Яқин кунларда Токио шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган биринчи саммит кунчиқар юрт ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги шерикликни институционал жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Мазкур ташаббус Япония ташқи ишлар вазири Й. Кавагучи томонидан 2004 йил 26 август куни Тошкент шаҳрига амалга оширган ташрифи чоғида илгари сурилган ҳамда мунтазам ва тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, минтақанинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, умумий манфаатларга асосланган ҳамкорликни кенгайтиришни кўзда тутади.

Диалог доирасида ўтган йиллар давомида ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашувлар, юқори мансабдор шахслар йиғилишлари ва соҳавий тадбирлар ўтказилиб келинди. Биринчи саммит эса мазкур форматни энг юқори даражага олиб чиқадиган тарихий воқеа бўлади.

Қолаверса, Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ва Япония Бош вазири иштироки кутилаётган тадбир давомида сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш, транспорт-логистика боғлиқлигини ривожлантириш, энергетика, экология, рақамли технологиялар ҳамда инсон капиталини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Таъкидланишича, саммит якунида томонлар минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, халқаро ҳуқуқ тамойилларига содиқлик, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суриш борасида умумий позицияни тасдиқлашлари кутилмоқда.

Ўзбекистон учун саммитнинг аҳамияти

Мазкур саммит мамлакатимиз учун ҳам муҳим стратегик аҳамият касб этади. Янги Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, Япония билан инновациялар, инвестициялар ва технологиялар соҳасидаги муносабатларни кенгайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари минтақада барқарор тараққиёт, иқтисодий ўсиш ва ўзаро манфаатли шерикликни таъминлашга қаратилган муҳим стратегик йўналиш сифатида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон томони транспорт ва логистика йўлакларини ривожлантириш, яшил энергетика, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, экологик муаммоларни, хусусан, Оролбўйи минтақасидаги вазиятни юмшатиш бўйича қўшма ташаббусларни илгари суради.

Умуман олганда, “Марказий Осиё + Япония” биринчи саммити давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик тарихида муҳим босқичдир. Қолаверса, минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш, узоқ муддатли стратегик шерикликни ривожлантириш ҳамда барқарор ва хавфсиз келажак сари биргаликдаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга хизмат қилувчи муҳим сиёсий майдон сифатида тарихга муҳрланади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токио саммити: Марказий Осиё–Япония мулоқотида янги саҳифа