Сирдарёда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ва Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Тил – миллатнинг маънавий бойлиги" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Вилоят солиқ бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари, таниқли ижодкор Норинисо Қосимова, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи, журналист Дилноза Умрзоқовалар иштирок этиб, ўзбек тилининг тарихимиз, бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида, тил қоидаларига амал қилиш ва уни асраб-авайлаш зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Тил фақатгина мулоқот воситаси бўлиб қолмай, инсоннинг ички оламини ифодалайди, дунёни теран идрок қилишига кўмаклашади, дунёқараши ва камолотини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам ер юзидаги ҳар қандай давлат ўз тилининг мавқеини юксалтиришга интилади,–деди Норинисо Қосимова.

–Миллий тил давлатнинг ривожи,  унинг миллат сифатида дунё тамаддунида ўз муносиб ўринни эгаллаши учун муҳим аҳамият касб этади,–деди Дилноза Умрзоқова.– Буюк тарихимиз ва аждодларимизнинг мероси ҳам айнан она тилимиз орқали бизгача етиб келган.

Дарҳақиқат, бугунги кунда ўзбек тили барча жабҳаларда– давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарларда янграмоқда.

Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига ҳурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Шунинг учун ҳам ҳар йили 21 октябрь– юртимизда Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланади.

Тадбирда она тилимизнинг қадри ва нуфузини оширишдаги буюк тарихий воқеа –  ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шоира Норинсо Қосимова ўзининг янги ижод намуналаридан ўқиб бериб, келгусида солиқ тизими ходимлари билан ҳамкорликда адабий-бадиий кечалар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб туришга келишиб олинди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил – миллатнинг маънавий бойлиги