Тиббий ниқоб муаммо бўлмайди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги буйруғи билан тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритилди. Эндиликда тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди. Шунингдек, тиббиёт ниқоби амалиётда қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигининг олдини олиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида жорий этилган мазкур тартибдан айни пайтда тадбиркорлар самарали фойдаланмоқда.
Самарқанд вилоятида ҳам бугунги кунда бир қатор текстиль корхоналари, кичик ишлаб чиқариш субъектлари томонидан тиббий ниқоблар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги махсус кийимлар тикиш фаолияти билан шуғулланаётган “Эко планета” масъулияти чекланган жамиятида кейинги кунларда тиббий ниқоб ишлаб чиқариш бошланди.
– Юртимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 25 мартдан фуқароларнинг жамоат жойида тиббий ниқоб билан юриши учун мажбурий тартиб жорий этилди, – дейди корхона раҳбари С.Салимова. – Бундай шароитда аҳолининг тиббий ниқобларга эҳтиёжи ошиши табиий. Ўз навбатида тиббий ниқоб ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайдиган бўлди. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам ушбу маҳсулотни тайёрлашни бошладик. Ҳозирда кунига минг донадан ортиқ ниқоб тикяпмиз.