Тежамкорлик – кони фойда
Нукусда энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Нукусда энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз энергетика саноатини модернизация қилиш, энергиядан оқилона фойдаланиш ва тежамкорлик тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 5 майдаги “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу ҳужжатга асосан 2015-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш юзасидан замонавий технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари белгиланган. Хусусан, “Иссиқлик маркази” корхоналари тасарруфидаги қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, насос станцияларидаги 41 насос ва 164 электр двигателини алмаштириш режалаштирилган.
Ўтган йили 200 бюджет муассасасига тегишли 650 иситиш қозонхонаси, сув хўжалиги станцияларидаги насос ва электр двигателлари алмаштирилди, аҳоли турар жойларида 660 мингдан зиёд лампа ўрнатилди.
Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.