Тошкент шаҳрида ўтаётган "Tashkent Law Spring" IV халқаро юридик форуми доирасида Республика суд экспертиза марказида "Суд экспертизада янги технологик ечимлар" мавзусида махсус сессия ташкил этилди.

Унда Россия, Польша, Озарбайжон, Қозоғистон, Грузия ва Туркия каби давлатларнинг суд экспертиза муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди. Сессияда, шунингдек, Ўзбекистондаги барча давлат ва нодавлат суд экспертиза муассасалари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳам қатнашди.

Сессия давомида суд экспертиза соҳасининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, ҳамкорлик йўналишлари бўйича таклифлар билдирилди. 

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистонда суд экспертизасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, NGS технологиялари асосида ДНК таҳлили, суд-тергов органлари ўртасидаги "E-ekspertiza" ахборот тизими орқали йўлга қўйилган ҳамкорлик ва 500 дан ортиқ услубиятларда қилинган янгиликлар билан таништирилди.

Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ISO-17025 халқаро сертификатини қўлга киритгани ҳам алоҳида эътироф этилди. 

Бундан ташқари, сессия доирасида суд экспертлари учун хорижий мутахассислар иштирокида "Рақамли суд экспертизасининг янги тенденциялари" мавзусида мастер-класс ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилиб, иштирокчилар ўзаро тажриба алмашдилар.

Умиджон Қурбонов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Tashkent Law Spring – 2025" доирасида суд экспертиза соҳасига бағишланган сессия бўлиб ўтди