Айни вақтда Тошкент давлат юридик университети томонидан Президентимизнинг 2025 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида “Тарғибот поезди” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабаларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари Наманган давлат педагогика институти бўлди. Тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар, янги нормалар, унинг муҳим жиҳатлари хусусида батафсил маълумот берди. 

Бу борада ёшларнинг билимларини синовдан ўтказиш мақсадида “Kahoot” электрон тизим орқали тест ўтказилди. Ушбу онлайн тестда ғолиб, деб топилган бир қатор талабалар Тошкент давлат юридик университети ҳамда Наманган вилояти адлия бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳуқуқий тарғибот поезди вакиллари Наманган шаҳрида замонавий кўркам қиёфа касб этган 3-сонли умумтаълими мактабида ҳам бўлди.

Бош Қомусимизнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ташкил этилган давра суҳбатида ўқувчилар янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмуни, унда белгиланган нормалар, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида кўргазмали тартибда тушунчаларга эга бўлишди. Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ҳақида маълумот берилди.

Вилоят марказидаги яна бир таълим маскани 12-сонли мактабда бўлиб ўтган тарғибот машғулотида Қонунимизда мустаҳкамланган энг асосий принциплар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Тадбир давомида ўқувчи-ёшларнинг Конституция борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида интерактив викторина уюштирилди. Иштирокчилар саволларга фаоллик билан жавоб бериб, фикрлаш қобилияти ва дунёқарашини намоён қилди. Энг яхши натижа кўрсатган фаол қатнашчиларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Ўзбекистон Конституциясининг маъно-мазмунини халқимизга, хусусан ёшлар оммасига етказишга қаратилган “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” шиори остида ташкилланган “Тарғибот поезди” лойиҳаси Давлатобод туманида жойлашган Исҳоқхон Тўра Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти талаба-ёшларини ҳам ўзига қамраб олди. Бош Қомусимизнинг моҳияти юзасидан кенг тушунтиришлар беришга қаратилган тадбир давомида қизиқарли викторина ўтказилиб, иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тарғибот поезди”– Наманганда!