Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик
Жиззахда Ростов иқтисодиёт университети билан меморандум имзоланди.
Жиззах шаҳридаги “Ёшлар Инновацион маркази”да Ростов иқтисодиёт университети вакиллари, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари –инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи билан уч томонлама меморандум имзоланди.
Ушбу меморандумга кўра, мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчи махсус грант асосида мазкур университетнинг талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритади. Имзоланган меморандум таълим соҳасини янада ривожлантириш, мактаб ўқувчиларини рус тилига қизиқишини ошириш, чет эл университетида таҳсил олиш ва мамлакатимизда интилувчан, ёш, тиришқоқ ўқувчиларни янада қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.
А.Қаюмов, ЎзА