Таълим самараси – ёшлар ютуғида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Президент мактабида 2025–2026 ўқув йили якунларига бағишланган “Битирувчилар оқшоми” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Айниқса, ёшларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш, уларнинг халқаро майдонда рақобатбардошлигини ошириш ҳамда илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
[gallery-30053]
Президент мактаби битирувчилари яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, юқори натижаларга эришди. Жумладан, битирувчиларнинг барчаси — 22 нафар ўқувчи IELTS ва SAT халқаро сертификатларини қўлга киритди. Уларнинг IELTS бўйича ўртача кўрсаткичи 7 баллни, SAT бўйича эса 1300 баллни ташкил этди.
Таъкидланганидек, Президент мактабларида жорий этилган замонавий таълим ёндашувлари ва ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар билимли, ташаббускор ва рақобатбардош кадрларни тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА