Иқтидорли мутахассислар кашф этилади
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 28 январь куни С7 жаҳон иқтисодиёти ва бизнес халқаро талабалар конференцияси иш бошлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва БМТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Марказий Осиё давлатларидан 550 дан зиёд 18-35 ёшли иқтисодчи, иқтидорли талаба ва тадбиркорлар иштирок этмоқда. Мазкур тадбир иштирокчиларга бугунги куннинг глобал ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ёшларнинг ўз билим ва салоҳиятидан келиб чиқиб, илмий асосланган креатив ечимлар тақдим этиш имконини яратади.
Конференция дастури Жаҳон савдо ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Европа иттифоқи, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси, Жаҳон туризм ташкилоти каби йирик интеграцион-иқтисодий тузилмалар ва ҳукуматлараро ташкилотлар тажрибасига асосланган.

Анжуман доирасида бўлиб ўтадиган шўъба ва қўмиталар йиғилишлари, семинар машғулотлари давомида иштирокчилар ушбу ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиш, устувор вазифаларини ўрганиш, долзарб иқтисодий муаммоларни ёшлар нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, танланган мавзулар бўйича эркин фикр-мулоҳаза билдириш имкониятига эга бўлишмоқда.
“Ёшлар ёшларга” тамойили асосида ўтказилаётган халқаро анжуман ТДИУ магистр талабалари ташаббуси билан ташкил этилди. Ташкилотчилар ўз олдига турли давлатларда таҳсил олаётган талабалар ўртасида ўзаро билим, тажриба алмашинувини таъминлаш, ёшларда жамоа олдида нутқ сўзлаш ва дипломатик муносабат ўрнатиш, чет тилларида эркин сўзлашиш қобилиятини шакллантириш каби мақсадларни қўйган.

Халқаро конференция орқали мамлакатимиз шаънини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қила оладиган бўлажак иқтисодчиларни кашф этиш, уларнинг келажак режаларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳам кўзда тутилган.
Анжуман 1 мартга қадар давом этади.