Талабалар шаҳарчасида ҳам поездларга чипталар сотилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар учун 2020 йил 16 мартдан бошлаб йўловчи поездлар чипталарининг тариф қисмидан 50 фоиз чегирма жорий қилинди.
Талабалар поездларга чипта олиш учун темир йўл вокзалидаги кассаларга боришларига ҳожат йўқ. Айни кунда талабалар шаҳарчасида “Oʻztemiryoʻyoʻlovchi” АЖ томонидан чиптахона ташкил қилиниб, поездларга чипталар шу жойнинг ўзида сотилмоқда.
“Oʻztemiryoʻyoʻlovchi” AJ