Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобил Турсунов мамлакатимизда солиқ юкини изчил пасайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш зарурлигига алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирлари доирасида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келаётгани қайд этилди.

Республикамизда фаолият кўрсатмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар жами тадбиркорлар таркибида ҳисобга олиниши иқтисодий ва статистик кўрсаткичларнинг нотўғри шаклланишига олиб келмоқда. Бундан ташқари, бу улар томонидан тўланадиган солиқлар бўйича прогноз кўрсаткичларини белгилаш ва тушумларни таъминлашда салбий таъсир кўрсатмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун якка тартибдаги тадбиркорларни давлат реестридан чиқариш тартибини белгилаш иқтисодий ва статистик кўрсаткичларнинг тўғри шаклланишига олиб келади. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштиришга хизмат қилади. Қонунчиликка киритилаётган тузатишлар натижасида ишлаб чиқариш юқори технологиялар асосида ривожланиши ҳамда яйлов хўжаликларининг молиявий аҳволи яхшиланишига замин яратилади. 

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган қонун маъқулланди