Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси: ислоҳотлар ва натижалар (+видео)
Тадбиркорлар мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи асосий кучлардан бири ҳисобланади. Шу боис, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бирига айланди.
Юртбошимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маъмурий ва ҳуқуқий тўсиқларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чоралар ўз самарасини бермоқда. Қабул қилинган янги ислоҳотлар бизнес муҳитини янада яхшилаб, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Тадбиркорлар учун ҳуқуқий ҳимоянинг кучайтирилиши нафақат уларнинг ишончини оширади, балки мамлакат иқтисодиётининг изчил ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшади.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА