Тадбиркорлар муаммолари назоратга олинди
Юртимизда тадбиркорлар учун енгиллик яратиш, улар ўртасида адолатли рақобат муҳитини шакллантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Пойтахтимизда Бизнес-омбудсман ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда бу имкониятлар яна бир бор тасдиғини топди.

Очиқ мулоқотда Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Д.Аҳроров ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, тадбиркорларнинг фаолиятига доир муаммо ва таклифларини тинглади. Учрашув давомида ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилди.
Ҳудудлардаги йирик ишлаб чиқарувчилар кредит таъминоти, унинг имтиёзли муддатини узайтириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тижорат банклари вакиллари билан яқиндан гаплашиб олишди. Бундан ташқари, фаолиятини бошлаш арафасида юрган ишлаб чиқарувчиларга ҳам амалий ёрдам берилди.
Тадбирда ўз бизнесини энди бошлаётган ёшлар ҳам фаол қатнашиб, таклиф ва муаммоларини айтиб ўтди.

Мулоқот якунларига кўра, кўтарилган масалаларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар эса ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, Бизнес-омбудсман томонидан алоҳида назоратга олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА