Сурхондарё вилоятида она табиат қўриқчилари ўтказаётган тунги рейдларда атроф-муҳитга зарар келтираётган шахслар қўлга тушгач, қоронғида содир этган ғайриқонуний қилмишидан пушаймон бўлмоқда.

Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, Термиз тумани бўлими назоратчилари навбатдаги тунги тадбирлар чоғида Янгиобод маҳалласи ҳудудида “яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни пайҳон қилиш ҳолатига дуч келди. Назоратчилар Ашур Алимов (исм-шариф ўзгартирилди) ҳудудда чорва молларини боқиб, яшил бойликларга жиддий зарар етказаётганида қўлга олинди. 

Тун қоронғисида кўчатлар ва экинларни пайҳон қилишни ўзига эп билган А.Алимовга тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилди. Эндиликда у етказилган зарар учун 25 миллион 500 минг сўм жарима тўлаб, пайҳон қилинган яшил бойликлар ўрнига кўчат ҳам экиб беради.

Бошқарма ходимларининг Қумқўрғон тумани бўлими назоратчилари ҳамкорлигида ўтказган бу сафарги тунги рейдда Хўжақишлоқ маҳалласида яшайдиган Камол Маматқулов, Уяс маҳалласида истиқомат қиладиган Холли Диёров, Боболочин маҳалласилик Маъруф Дониёров ғайриқонуний қум-тош хом ашёсини қазиб олаётганида ушлади. Уч ҳолатда ҳам назоратчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан уларнинг ҳар бирига 3 миллион 750 минг сўмдан жарима жазоси қўллади. 

Вилоятда табиат ҳимоячиларининг тунги рейдлари давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиатнинг тунги “кушандалари” ушланмоқда