Таассуротларга бой бўлган “Ultimate Man Moynoq – 2026” фестивали
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Ultimate Man Moynoq – 2026” фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль доирасида ташкил этилган тадбирлар ва спорт мусобақаларида турли мамлакатлардан100 нафарга яқин сайёҳ катта қизиқиш билан иштирок этди.

Бугунги кунда Мўйноқ туманида ҳам иқтисодиётнинг муҳим йўналишлардан бири – туризм жадал ривожланиб, мамлакатимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Хорижий сайёҳларнинг ҳудудга қизиқиши муттасил ортиб, 2023 йили бу ерга 112 минг нафар сайёҳ келган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 300 минг нафарга етди.

Икки кун давомида ўтказилган спорт мусобақалари ва кўнгилочар тадбирлар меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди. Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудининг юксак туристик салоҳияти, ўзига хос муҳити ва жозибадорлиги яна бир бор намойиш этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.