Сурхондарёда миллий либослар кўргазмаси ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан ёш дизайнерлар ўртасида “Milliy Fashion Show” миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур тадбир миллий либосларни кенг тарғиб қилиш, анъанавий ва замонавий услубларни уйғунлаштириш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизнинг бой маданий меросини намойиш этиш мақсадида ўтказилди.
Кўргазмада вилоятнинг 15 нафар иқтидорли ёш дизайнери ўз ижодий ишлари билан қатнашди. Тақдим этилган либослар миллий анъаналарнинг замонавий мода йўналишлари билан уйғунлиги, ранг-баранглиги ва ўзига хос дизайн ечимлари билан ажралиб турди.
[gallery-28930]
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, ёш дизайнер Шаҳризода Шукурованинг ижодий иши энг яхши деб топилди ва муносиб рағбатлантирилди.
Тадбир ёш дизайнерлар учун ўз иқтидорини намоён этиш, тажриба алмашиш ҳамда миллий модани ривожлантиришда муҳим майдон вазифасини ўтади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА