Суперлигада бугун 9-тур якунланади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури сўнгги кунида “Хоразм” — “Нефтчи”, “Қизилқум” — "Қўқон-1912" ва “Бунёдкор” — “Андижон” клублари ўзаро рақобатлашади.
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури сўнгги кунида “Хоразм” — “Нефтчи”, “Қизилқум” — "Қўқон-1912" ва “Бунёдкор” — “Андижон” клублари ўзаро рақобатлашади.
“Бунёдкор” — “Андижон” баҳси олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини ёдга оламиз. Клублар бугунга қадар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 30 маротаба тўқнаш келган. Ушбу ўйинларда “Бунёдкор” 22, “Андижон” эса 2 маротаба ғалаба қозонган. Қолган 6 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 58/16 - пойтахт клуби фойдасига.

Ўтган мавсумда бу клублар ўртасидаги биринчи давра учрашувида "Бунёдкор" сафарда 2:0 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи давранинг сўнгги турида “Андижон” меҳмонда “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Ҳозирда “Бунёдкор” 16 очко билан лига жадвалида 4-ўринда бормоқда, “Андижон” эса 7 очко билан 14-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Андижон” учрашуви 24 апрель куни соат 20:15 да бошланади.
Миллий чемпионатимизнинг 9-тури доирасида "Насаф" 2:3 ҳисобида "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйди. “Навбаҳор” — “Сўғдиёна” учрашуви 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, "Динамо" ва ОКМК тўқнашуви 2:2 ҳисобида якунланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА