“Sumalak party”да миллий қадриятлар тарғиб этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида баҳорий янгиланиш ва миллий қадриятлар тимсоли бўлган Наврўз муносабати билан “Sumalak party” тадбири ташкил этилди.
Тадбир “Zandani Travel” туристик компанияси ташаббуси билан ўтказилиб, унда маҳаллий аҳоли, хорижий сайёҳлар ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди.
[gallery-28380]
Тадбир давомида миллий урф-одат ва анъаналар намойиш этилди. Хусусан, сумалак тайёрлаш жараёни амалий тарзда кўрсатилиб, иштирокчиларга унинг тарихи ва тайёрланиш усуллари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, хорижий меҳмонлар учун маданий чиқишлар ташкил этилди.
Мутасаддилар таъкидлашича, бундай тадбирлар миллий анъаналарни тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда ҳудуднинг туризм салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА