Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан Миллий олимпия қўмиталарининг Атлетлар комиссияси аъзолари учун ташкил этилган вебинарда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Атлетлар комиссияси аъзоси, эркин кураш бўйича "Токио-2020" Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов иштирок этди.

Вебинарда спортчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан юз бериши мумкин бўлган босимларга қарши курашиш масалалари юзасидан маърузалар тингланди.

Фаолиятини якунлаган атлетлар учун Олимпия таълимоти асосида махсус курсларнинг йўлга қўйилгани, шу билан бирга уларни иш билан таъминлаш борасидаги дастурлар ҳақида ҳам фикр юритилди.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик атлетларнинг бундай нуфузли платформаларда иштирок этиши мамлакатимиз спортчилари учун янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилиши билан улкан аҳамият касб этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортчимиз Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган вебинарда иштирок этди