Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида тошни қонунга зид равишда ташиётган ҳайдовчи қўлга тушди. Бу ҳаракати билан у атроф-муҳитга жиддий зарар етказгани аниқланди.

Сариосиё тумани экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари Тўлқин Ҳайитовни (Исм-шариф ўзгартирилди) тоғлар этагидаги сойда ўзининг юк машинасига тош ортиб, манзилга отланганида ҳуқуқбузарликнинг олдини олди.  

Мамлакатимизда табиий ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси умумхалқ бойлиги сифатида белгиланган. Уларни талон-тарож қилиш эмас, аксинча, асраб-авайлаш ҳар биримиз учун муқаддас бурч саналади. Табиат  бойликларини ноқонуний ўзлаштиришга ҳаракат қилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.  

Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан маълум қилишларича, Тўлқин Ҳайитовнинг ўйламай сойдаги табиий ресурсга чанг солгани ҳам қимматга тушди. Назоратчилар ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 70-моддаси 1-қисми бўйича тегишли ҳужжат расмийлаштириб, 4 миллион 120 минг сўм жарима жазоси қўллади.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сойдаги тош қимматга тушди