Бу китобда бир инсон – замондошимизнинг ибратли умр йўли ҳақида турли хотира, эсдалик ва дил сўзлари акс этган.

“Яхшидан боғ қолади”, дейди халқимиз.

Бу китоб ана шундай бир безавол боғ ҳақида.

Унинг “Зангори ёлқин ёғдулари” номли дебочасида шундай сатрлар бор:

“Қашқадарё диёрига қадам қўяр экансиз, сизни узоқ-узоқлардан осмон бағрини қуёш каби ёритиб юборган бир ёлқин ўзига чорлайди. Бу Шўртан чўлининг оловли ёғдулари.

Ҳозирги “Шўртангаз” конлари жойлашган ер илгари яйдоқ бир яланглик бўлган. Атрофини қизғалдоқлар алвони тутиб ётган баҳор кунларининг бирида ана шу ялангликда эзгу бир ишга бел боғлаган қурувчиларнинг вагон-уйчалари пайдо бўлди. Кейин қурилиш ишлари бошланди...

Бу улкан мажмуанинг барпо бўлишида Тўлқин Омоновнинг беқиёс хизмати бор...”

Ким?.. Тўлқин Омонов. 

Беихтиёр “Сўнмас тўлқинлар”ни варақлай бошлайсиз. Қарийб 60 га яқин самимий эътироф, хотира, дилномалар...

Қашқадарё воҳасидаги нефть ва газ корхоналарининг маҳаллий мутахассислар билан таъминланиши, газ ва нефть саноати тараққиётида Ўзбекистон Муҳандислик академияси мухбир аъзоси, иқтисод фанлари номзоди, нефть ва газ соҳасининг фидокори, жамоат арбоби Тўлқин Омонов қўшган беқиёс ҳиссани ўзингизча тасаввур қиласиз.

Ҳа, “Сўнмас тўлқинлар” – умрини эл-юрт хизматига бахшида қилган инсон ҳақидаги қўшиққа ўхшайди. Бу “қўшиқ” кўпчилигимиз, хусусан ёшларни қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар Ватанни, Миллатни севишга, Инсонни улуғлашга ўргатади.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўнмас тўлқинлар”