Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган инфографикада сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда банк тизимининг ривожланиш кўрсаткичлари акс этган.

2017-2023 йиллар давомида Ўзбекистонда банк тизимини янада ривожлантириш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, валюта бозори либерализацияси, Марказий банк томонидан инфляцион таргетлаш режимига ўтилиши, пул муомаласи ва тўлов тизимидаги ўзгаришлар, давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.  

2023 йил якунларига кўра мамлакатимизда 35 та тижорат банки фаолият юритади ва шундан 10 тасида давлат улуши мавжуд.  

2017-2023 йилларда банк тизими активлари 3,9 бараварга, мажбуриятлари 3,8 бараварга ўсди. Банк тизими активлари 2023 йил якунларига кўра, 652 триллион сўмни (2017 йил – 167 трлн сўм) ташкил этди ва ЯИМга нисбати 54,7 фоизгача (2016 йил – 42,3%) ўсди. Банк тизими мажбуриятлари 2017 йилдаги 145,9 триллион сўмдан 2023 йилда 555,1 триллион сўмга етди. Банк тизими жами капитали ўтган 7 йил давомида 4,7 баравар ўсиб, 2023 йил якунларига кўра 97,1 триллион сўмни ташкил этди.  

Сўнгги 7 йилликда тижорат банкларига депозит қўйилмалари ҳамда аҳоли ва иқтисодиётни кредитлаш ҳажмлари кескин ўсди. Банк тизимида жами депозит қўйилмалари қолдиғи 2017 йил якунида 59,6 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил якунига келиб 241,7 триллион сўмга етди ёки 4,1 баравар ўсди. Жами депозит қўйилмаларининг 49 фоизи хусусий банкларга тегишли. Банк тизими томонидан иқтисодиётга тақдим этилган жами кредитлар қолдиғи ҳисобот даврида 4,3 баравар ўсиб, 2023 йилда 471,4 триллион сўмга етди. Кредитларнинг депозит қўйилмаларига нисбати хусусий банкларда 118 фоиз, давлат банкларида 268 фоизни ташкил этди.  

Ажратилаётган кредитлар иқтисодиётнинг барча тармоқлари кесимида сўнгги йилларда кескин кенгайиб бориш тенденциясига эга бўлди. Хусусан, қишлоқ хўжалигига ажратилган кредитлар қолдиғи 10,1 бараварга, улгуржи ва чакана савдода 6,3 бараварга, қурилиш соҳасида 3,6 бараварга, саноатда 3,1 бараварга, транспорт ва алоқа хизматлари соҳасида 2,1 бараварга ошди.  

Жисмоний шахсларга турли мақсадларда ажратилган кредит линияларида ҳам кескин ўсиш кузатилди. 2017 йил якунида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 13,6 трлн сўмни, 2023 йил якунида 148,6 трлн сўмни ташкил этиб, сўнгги 6 йилликда 10,9 бараварга ошди. Аҳолига ажратилган кредитлар таркибида таълим кредитлари 16,3 баравар, ипотека кредитлари 1,6 баравар ва тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар 1,5 баравар ўсиш қайд этган.  

Амалга оширилган қатор таркибий ислоҳотлар натижасида аҳолининг банк хизматлари билан қамраб олиш даражаси кенгайди. Мамлакатимизда молиявий хизматларнинг йиллик ҳажми 2017 йилда 14,9 триллион сўмдан (ЯИМдаги улуши 6%) 2023 йил якунида 107,3 триллион сўмгача (9%) ўсди. Яъни, 7,2 баравар ўсиш қайд этди. 2023 йил якунларига кўра, кредит ташкилотлари 204 тани (2017 йил 104 та), масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 44,1 миллион кишини (4,5 млн киши), чиқарилган банк пластик карталари сони 46,2 миллион донани (19,2 млн. дона), банкомат ва инфокиоскалар сони 26 минг 655 тани (5 632 та) ташкил этган.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда банк тизимининг ривожланиши – рақамларда