Мустақиллик йилларида буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида бобокалонимиз Амир Темур шахси қадр топди. Унинг жаҳон тарихидаги ўрни, дунё тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссаси кенг миқёсда эътироф этилди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Амир Темур ордени таъсис этилиши, Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида бобокалонимизнинг улуғвор ҳайкаллари қад ростлаши буюк аждодимиз хотирасини эъзозлаш, номини абадийлаштириш йўлида олиб борилган хайрли ишлар сирасидандир. Шунингдек, пойтахтимиз марказидаги хиёбон, шоҳкўча, метро бекати, юртимизнинг турли ҳудудларидаги маданият ва маърифат масканларига ҳам Амир Темур номи берилган.

1996 йилда Тошкент шаҳрида Темурийлар тарихи давлат музейининг бунёд этилиши халқимизнинг Соҳибқирон сиймосига ҳурмат-эҳтироми ва ифтихорини, юртимизда илм-фан, маданият соҳаси тараққиётининг тарихий илдизини дунёга кўз-кўз этди. Яна бир эътиборли жиҳати, бетакрор меъморий ечими ва салобати билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳ ва меҳмонларни ҳайратда қолдириб келаётган бу улуғвор кошона ёш авлодни бой тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат-эҳтиром ва Ватанимизга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.

Музей "Давлат ноёб илмий объектлари" рўйхатига киритилган бўлиб, унинг хазинасида Ўзбекистон тарихини акс эттирувчи ашёлар сақланади. Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан биз ҳам ижодий жамоамиз билан музейга ташриф буюрдик.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/j7-us5-vU7E" title="Sohibqiron jasorati - mangu barhayot" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқирон жасорати - мангу барҳаёт (+видео)