Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт гарови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Спорт куни” муносабати билан эрталабки бадантарбия машқлари ташкил этилди.
Шаҳар ҳокими бошчилигида ўтказилган мазкур тадбир аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний фаолликни ошириш ва ёшларни спортга кенг жалб этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
[gallery-28891]
Эрталабки машқларда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари, турли ташкилот ва идоралар ходимлари фаол иштирок этди. Улар учун жисмоний машқлар, енгил югуриш ва жамоавий ҳаракатлар ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар иштирокчиларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш, жамоавийлик муҳитини кучайтириш ва кунни тетик кайфиятда бошлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда бундай оммавий тадбирларнинг аҳамияти катта.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА