Сирдарёда Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази иш бошлади
Гулистон шаҳрида вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширилишига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.
Гулистон шаҳрида вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширилишига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, адлия бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари мустақил институти, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинганлиги таъкидланди.
– Ушбу қарорнинг ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлаётгани каби Сирдарёда ҳам хотин-қизларнинг тадбиркорлик маркази ташкил этилди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сафарбой Тоғаев. – Мазкур марказнинг асосий мақсади хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда иштирокини янада фаоллаштириш, хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашишдан иборат.
Тадбирда вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Гулнора Бобоевага вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев ташкилотни адлия бошқармаси томонидан ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тантанали равишда топширди.