ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 7 май куни давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, дори воситаларининг истeъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видeосeлeктор йиғилиши “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури эълон қилинган эди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалида ҳам айни дастур доирасида қатор ишлаб олиб борилмоқда.

2024 йилда 200 ўринли мазкур марказ тўлиқ таъмирдан чиқарилган бўлиб, унинг барча бўлимларига янги тиббий ускуна ва жиҳозлар келтирилди. “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури доирасида бу ерда беморлар яқинларига қулайлик яратиш мақсадида 2 та кутиш зали ҳам бунёд этилди.  

[gallery-24513]

- Филиалимизнинг малакали шифокорлари томонидан мунтазам равишда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига ҳам амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Ўтган йили туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда 60 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти бажарилган, 30 нафар бемор филиалимизда даволанган эди, - дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бош шифокори Баҳром Жалолов.  -  Бундан ташқари муассасамизда ташкил этилган ангиография ва бошқа бўлимлар фаолияти бугунги кун талаблари даражасига яхшиланди. Мисол учун, ангиография бўлимига Швейцариянинг “Daytech” компанияси билан ўзаро келишув асосида 530 минг АҚШ долларлик замонавий тиббий жиҳоз келтирилди. Бу эса юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш жараёнида ғоятда қўл келмоқда.  

Сирож  АСЛОНОВ(сурат),ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида