ШҲТ саммитидаги ташаббуслар - минтақа тараққиётига замин (+Видео)
Давлатимиз раҳбари шу йил 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этиб, бир қатор ғоя ва ташаббусларни илгари сурди.
Ўзбекистон ШҲТ асосчиларидан бири сифатида ташкилот доирасида фаол иштирок этиб, геосиёсий барқарорлик ва тараққиётга хизмат қиладиган илғор ташаббусларни илгари сураётгани мамлакатимизнинг халқаро майдондаги фаол, ташаббускор позициясини яққол намоён этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов ШҲТнинг Бишкек саммитида Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Депутат қайд этганидек, ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида бугунги кунда 3,4 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ушбу ҳудудда янги технологиялар, ишланмалар, жадал иқтисодиётни қамраб оладиган давлатлар мавжуд. Президентимиз ушбу салоҳиятни, имкониятларни бирлаштирсак, минтақа учун янги имкониятлар очилади, деган мақсад билан муҳим таклифларни илгари сурди.
Муҳтарама Комилова,
Анвар Аҳмедов (видео),
ЎзА