Олий Мажлис Сенати биносида “Ёшлар форуми – 2024” доирасида “Болалар ҳаракати” ҳудудий сардорлар кенгаши аъзолари иштирокида “Сенатор ва болалар” учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонова, сенатор Малика Қодирхонова ва Ўзбекистон болалар ташкилоти раҳбари Ҳасанбой Набиев иштирок этди. Сенаторлар ёш авлод учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, улардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлашди.



Ёш сардорлар эса ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўз ғояларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлди.
Ушбу учрашув ёш авлод ва сенаторлар ўртасидаги мулоқотни кучайтириб, болаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланган муҳим майдон бўлди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА