Бугун, 2025 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. 

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис кун тартибига жамият ҳаёти, иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий соҳа, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда парламент назоратига оид масалалар киритилган. 

Мажлисда асосий эътибор “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ҳамда 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунларга қаратилади. 

Шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ қонунлар кўриб чиқилади. 

Бюджет жараёнини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали бандликни ошириш, қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир ўзгартиришлар киритишга оид қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган. “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилади.

Ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш, атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ривожлантириш, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳам муҳокама марказида бўлади.

Парламент юқори палатаси аъзолари “Марказий Осиё – Хитой” формати котибияти тўғрисидаги низомни ратификация қилиш масаласини ҳам кўриб чиқади.

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига бошқарув сервис компаниялари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати юзасидан парламент сўрови юбориш масаласи ҳамда давлат органларига юборилган қатор парламент сўровлари натижаларини муҳокама қилади.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида батафсил ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади