Сенат Раиси Танзила Норбоева Австриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маттиас Радостич билан учрашди.

Унда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, фан ва таълим соҳасида тажриба алмашиш, талабалар учун ўқув дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Австрия Федерал кенгаши Президенти Андреа Эдер-Гитшталернинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ва унинг парламентлараро мулоқот ҳамда давлатлараро муносабатларни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Австрия парламенти вакилларининг Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этишга катта қизиқиш билдираётгани қайд этилди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

***

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилиб, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, иқтисодиёт ва инвестиция лойиҳаларини янада кенгайтириш, бу борада ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш ва кенг кўламдаги қўшма тадбирларни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси самарали бўлишида Корея парламенти делегацияси ҳам ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирилди. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.

***

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен билан учрашувда ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг турли соҳалардаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича асосий масалалар муҳокама этилди. Гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва истиқболга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтди. Жамиятни ислоҳ қилиш жараёнида Ўзбекистон парламентининг роли ортиб бораётганини, инсон ҳуқуқлари ва демократик ўзгаришлар соҳасидаги умумий мақсадларни амалга ошириш учун ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатнинг демократик қадриятлар руҳида барқарор ривожланишини таъминлаш учун келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда Австрия, Корея элчилари ҳамда ЕХҲТ вакили билан учрашувлар бўлиб ўтди