Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Келажакка қадам” дастури доирасида битирувчи ёшларни меҳнат бозорига тайёрлаш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини кучайтириш ва ўз бизнес ғояларини амалга ошириш бўйича амалий билим ва кўникмалар бериш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда институтнинг битирувчи курс талабалари иштирок этишди.

Семинар давомида “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мутахассиси Клара Шарипова, Бизнесни ривожлантириш банки ментор-тренери Нурзада Атамуратовалар томонидан ёшларга имтиёзли кредитлар бериш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш механизмлари, стартап лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари ва банк хизматларидан самарали фойдаланиш бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, сўзга чиққан “Мўйноқ тур” жамияти раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳибаси, таниқли тадбиркор Амина Бекжанова ўз меҳнат фаолияти давомида тўплаган тажрибалари, муваффақиятларга эришиш йўллари, дуч келган қийинчиликлар ва уларни енгиб ўтишдаги ҳаётий маслаҳатлари билан бўлишди.  

– Институтимизда битирувчи курс талабаларининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳаётга татбиқ этиш мақсадида “Келажакка қадам” маркази фаолият юритмоқда.Ушбу марказга мурожаат қилган талабаларга бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, имтиёзли кредитлар билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида юқори натижаларга эришяпмиз. Хусусан, бугунги кунга қадар марказимиз орқали институтимизнинг 64 нафар битирувчи талабасига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун 1 миллиард 683 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди, – дейди институт регистратор офиси менежери, “Келажакка қадам” маркази масъули Нурсултан Танбаев.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Семинар-тренинг бўлиб ўтди