Сан-Паулода пара дзюдочиларимиз совриндор бўлди
Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида поёнига етган пара дзюдо бўйича IBSA халқаро гран-при турнирида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 8 та совринли ўринга эгалик қилди.
29 мамлакатдан 150 нафарга яқин матонатли пара спортчилар иштирок этган мазкур турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Океан орти мамлакатида кечган беллашувларда дзюдочиларимиздан Кумушхон Хўжаева олтин, Шоҳрух Мамедов, Камрон Нуриллаев, Моҳинур Пармонова кумуш, Турғун Абдиев, Довурхон Кароматов, Шерзод Намозов ҳамда Улжон Амриева бронза медалларига эгалик қилди.
Сан-Пауло халқаро Гран-приси якунларига кўра, миллий терма жамоамиз аъзолари умумжамоа ҳисобида 4-ўрини эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА