Самарқандда овоз бериш якунланди
7-Самарқанд сайлов округи ҳудудидаги 1112 та сайлов участкаларида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича овоз бериш жараёнлари якунланди.
Айни пайтда участка сайлов комиссияларида саноқ жараёнлари ўтказилмоқда.


Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида жойлашган 67-сайлов участкасида ҳам овоз бериш якунланиб, саноқ жараёни бошланди.
- Сайлов участкамизда Самарқанд шаҳрининг Кўксарой ва Мустақиллик маҳаллаларида яшовчи 1712 нафар сайловчи рўйхатга олинган эди, - дейди участка сайлов комиссияси раиси Мартаба Меликова. - Жараён давомида сайлов куни яшаш жойида бўлмайдиган 83 нафар сайловчи муддатидан олдин олдин овоз берди. Бевосита сайлов куни яшаш хонадонида туриб 150 нафар кекса, ногиронлиги бўлган сайловчилар кўчма қути орқали овоз бериб, юртимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга ўз муносабатларини билдиришди. Умуман, бугун кун давомида сайловчиларимиз фаоллик билан овоз бериш жараёнида иштирок этишди.



Вилоятдаги барча участкаларда овозларни ҳисоблаш давом этмоқда.
[gallery-12699]
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА