Самарқандда маърифатпарвар олим, журналист ва таржимон Саид Ризо Ализода таваллудининг 135 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Саид Ризо Ализода – муҳаррир, таржимон, олим ва маърифатпарвар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Анжуман қатнашчилари дастлаб Саид Ризо Ализоданинг қабрини зиёрат қилди. Шундан сўнг аллома уй-музейи билан танишди. Улуғ маърифатпарварнинг невараси Фарҳод Ализода мазкур маърифат масканининг ташкил этилиши, бобосининг ҳаёти ва ижоди ҳақида меҳмонларга сўзлаб берди.

Саид Ризо Ализода улуғ маърифатпарвар, олим ва адиб, жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан бири эди. Олти йил мадрасада ўқигач, 1904 йилда жадид мактабида дарс берган, кейин ўзи мактаб очган. Бу мактаблар учун 12 та дарслик ёзган. Самарқандда яшайдиган руслар учун кечки курслар ташкил этиб, ўзбек ва форс-тожик тилларини ўқитган. Кейинчалик Самарқанд давлат университетида талабаларга сабоқ берган. Ўзбек, рус ва форс-тожик, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара асарларини таржима қилган. Ўзи ҳам “Туркистон тарихи”, “Ислом тарихи”, “Диний қонунлар” сингари илмий асарлар муаллифи. Икки жилдли, 61 минг сўзни ўз ичига олган биринчи русча-тожикча луғат тузган.

[gallery-9096]

Саид Ризо Ализода миллий матбуот ривожига ҳам катта ҳисса қўшган. Самарқандда газета ва журналлар ташкил этишда фаол иштирок этиб, ўзи ҳам бу нашрларнинг муҳаррири ва муаллифи бўлган. Афсуски, 1937 йилда уни жосусликда айблаб, ҳибсга олишади. Ноҳақ айбловлар билан озодликдан маҳрум қилишади. Саид Ризо Ализода 1945 йилда қамоқда вафот этади.

– Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, жорий йилда вилоятда аллома таваллудининг 135 йиллиги кенг нишонланмоқда ва бундан биз – Ализода авлодлари миннатдормиз, – деди Фарҳод Ализода. – Сана муносабати билан бобомнинг ҳаёти ва илмий-ижодий меросини ўрганиш бўйича кўп хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларда ўзим ҳам ташкилотчилар ва тадқиқотчиларга ёрдам беряпман, ўзим тўплаган материалларни уларга тақдим қилдим.

Уй-музейи таъмирланиб, янги ашёлар билан бойитилди. Аллома асарлари нашр этилди. Бундай ишлар давом этмоқда ва бу нафақат Саид Ризо Ализода меросини ўрганиш, балки Туркистон, жумладан, Самарқанд адабиёти, матбуоти ва таржимашунослик, маърифатпарварлик мактаби анъаналарини тадқиқ этишга хизмат қилади.

Халқаро конференциянинг очилиш маросимида Самарқанд давлат университети ректори, профессор Р.Холмуродов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи директори Б.Ҳасанов, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Ф.Тошев, Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари Саид Ризо Ализоданинг ҳаёти ва мероси, уни ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, анжуманда юртимиз олимлари билан бирга хориждан келган адабиётшунос ва тилшунослар, тарихчилар буюк маърифатпарвар аллома ижоди, илмий фаолияти юзасидан маъруза қилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саид Ризо Ализода – улуғ маърифатпарвар