Россия дизель ёнилғиси корхоналари ишлаб чиқаришни камайтирмоқда
Россиянинг мавжуд 6 та энг йирик дизель ёнилғиси заводидан 3 таси сентябрь ойида дрон ҳужумидан етган зарар туфайли ишлаб чиқаришни сезиларли даражада камайтирди ёки бутунлай ёпилди. Бу ҳақда “Reuters” ёнилғи бозори иштирокчилари маълумотига таяниб хабар тарқатган.
Хусусан, Ленинград вилояти жанубидаги Кириши нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятини тўхтатган, Волгоград НҚИЗ ва “Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” эса қувватининг тахминан тўртдан бир қисмида ишлаяпти. Яна бир йирик корхона – Танеcо НҚИЗ 13 сентябрь куни дрон ҳужумига учраган. Ушбу ҳодиса таъсири ҳали баҳоланмаган.
Юқорида номи келтирилган мажмуалар Омск ва Пермь заводлари билан биргаликда РФда ишлаб чиқарилаётган дизель ёнилғиси миқдорининг қарийб ярмини қоплайди.

– Зарбалар маҳсулдорликка сезиларли салбий таъсир кўрсатди ва Москвани бензин, дизель ва реактив ёнилғи экспортини чеклашга мажбур қилди, – дейилган хабарда.
“Reuters” маълумотига кўра, июнь ойида – чеклов жорий этилишидан олдин дизель ёнилғиси экспорти ойига 1 миллион тоннадан камроқ эди. Ҳолбуки, бир йил аввал ойига тахминан 2,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Халқаро энергетика агентлиги 2026 йил дастлабки саккиз ойи давомида Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ўртача ҳар уч кунда бир марта муваффақиятли ҳужум уюштирилган.
С.Раҳимов, ЎзА