Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисидаги нутқи парламент фаолиятини янада юқори босқичга олиб чиқишда, фракцияларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Давлат раҳбарининг мазкур нутқида илгари сурилган ташаббус ва таклифлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова ўз муносабатини билдирди:

– Мамлакатимиз раҳбари сиёсий партиялар илгари сурган таклифларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларнинг асослиларини эътироф этди. Жумладан, партиямизнинг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишининг олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишлари ижобий баҳолангани, албатта, келгуси фаолиятимизда бизга куч-ғайрат бағишлайди.

Кўп миллатли халқимизни ўйлантириб турган кўплаб муаммоларга қонуний ечим топишда парламентнинг ролини ошириш ҳақидаги ташаббуслар ҳам фракциямиз аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Давлатимиз раҳбарининг уй-жой сотиб оладиган аҳоли маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни кучайтиришга оид таклифи ҳам эътиборга молик. Сабаби, кейинги йилларда кўплаб юртдошларимиз айрим сохта “қурувчилар”нинг ноқонуний ҳаракатидан азият чекмоқда. Фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларга чек қўйиши, шубҳасиз.

Мамлакатимиз раҳбарининг тугал ечимини кутаётган мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш ишларини якунига етказишга доир таклифларини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, партиямиз аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ишларини давом эттириш тарафдори. Шу нуқтаи назардан айтганда, дори-дармон тармоғини тартибга солиш, тиббиётда рақамли платформалардан самарали фойдаланиш ва мажбурий тиббий суғурта тизимини муваффақиятли ишга туширишга қаратилган қонунчиликни ривожлантириш яқин истиқболдаги фаолиятимизнинг асосий мақсади бўлиб қолади.

Мажлисда парламентда мухолифатни жонлантириш ва уларга қўшимча ҳуқуқлар бериш таклифи ҳам билдирилди. Бу демократик жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, соғлом рақобат ва очиқ муҳокамаларни таъминлайди.

Ушбу тарихий нутқда сайловлардаги соғлом рақобат, қарашлар плюрализми парламентга кўчиб ўтиши, янги Ўзбекистон парламенти “ғоялар генератори”га, конструктив баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши лозимлиги қайд этилди. Бундай ёндашув парламент фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга замин яратади. Зеро, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади. “Адолат“ СДП ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини ҳаётга татбиқ этишда янада фаол иштирок этади.

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Робахон Маҳмудова: рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади