Тошкент шаҳрида Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларни ободонлаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар бошланди. Ушбу ташаббус юртимиз кўркига кўрк қўшиш, қаровсиз жойларни обод этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Давлат бошқаруви академияси вакиллари ҳам мазкур ишчи гуруҳ таркибида фаол иштирок этмоқда, деб хабар берди академия матбуот хизмати.

Қайд этилишича, гуруҳ аъзолари томонидан турли ҳудудлардаги инфратузилма ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга доир аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Жумладан, аҳоли яшаш манзилларини ободонлаштириш, янги яшил ҳудудлар барпо этиш, йўллар ва ёритиш тизимларини яхшилаш, қурилиши тугалланмаган ёки ташландиқ объектларни тиклаш ҳамда болалар майдончаларининг тозалиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар режалаштирилган.

Шунингдек, манзарали дарахт ва гулларни экиш, уларнинг парвариши учун зарур паспорт тизимини йўлга қўйиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Ободонлаштириш ишлари нафақат шаҳар марказлари, балки чекка туман ва қишлоқларда ҳам олиб борилади. Бу борада тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий аҳоли ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлигида кенг қамровли ишлар амалга оширилади.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давомида бажарилган ишлар самарадорлигини доимий равишда назорат қилиб боради ҳамда аҳолининг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда иш олиб боришни мақсад қилган.

Умиджон Қурбонов тайёрлади, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи ҳудудларни ободонлаштириш ишларини бошлади