Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, айрим турдаги йиғимларни белгилаш, уларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартибини белгилаш, тадбиркорлик субъектларини ва касаба уюшмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш зарурати юзага келмоқда.

Сенат ялпи мажлисида шу каби имтиёзларни ўз ичига олган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

– Солиқ имтиёзларини тақдим этиш орқали тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланмоқда, – деди Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев. – Маҳаллий рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш рағбатлантирилиши яширин иқтисодиётга барҳам беришга хизмат қилмоқда. Хусусан, паррандачилик соҳасида замонавий генетик технологияларни жорий этиш ва наслчилик материаллари етиштиришни кўпайтиришни янада яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда йиғимларнинг айрим турларини белгилаш, уларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартибини белгилаш, тадбиркорлик субъектлари ва касаба уюшмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш билан боғлиқ нормаларни аниқлаштириш зарурати юзага келди. Шу боис, қонун билан Солиқ кодексига ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳамда тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқлари учун йиғимлар жорий этилиши муносабати билан Солиқ кодексига ушбу йиғимларнинг турлари киритилмоқда.

Қонун билан Солиқ кодексига паррандачилик соҳасини ривожлантириш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, рақамли маркировкали маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини тадбиркорлик субъектлари учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи 2027 йил 1 январга қадар бўлган давр учун берилади.

Сенаторлар маъқуллаган қонун паррандачилик корхоналари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, болаларни соғломлаштириш ва ақлий ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли маркировкалаш орқали аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.                                                

Норгул Абдураимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли маркировкалаш орқали аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш тизими яратилади